Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  “Elektron hukumat to'g'risida”gi qonun ijrosi amalda!
“Elektron hukumat to'g'risida”gi qonun ijrosi amalda!

      Юртимизда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини иқтисодиётимиз тармоқлари ва ҳаётимизнинг барча жабҳасига кенг татбиқ қилиш, тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳолига кўрсатилаётган интерактив давлат хизматлари турини кенгайтириш чора-тадбирлари тобора жадал суръат касб этмоқда. Мазкур Қонун бу борадаги ташкилий-ҳуқуқий асосни мустаҳкамлаши билан бирга, жамиятимизда идоралараро, идоралар ва фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги электрон муносабатларнинг такомиллашувини янги босқичга кўтариши, шубҳасиз.Ушбу ҳужжатда белгиланган қоида ҳамда тамойилларнинг амалиётга татбиқ қилиниши соҳада ҳуқуқни қўллаш самарадорлигини ошириш, табиийки, тегишли қонуности ҳужжатлари билан таъминланганлик даражасига узвий боғлиқдир.

Қонун ижросини кафолатлашда “Электрон ҳукумат” тизимининг ягона идентификаторлари рўйхатини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тартиби, шунингдек, ариза берувчининг ўзи тақдим этган идентификаторга мувофиқлигини аниқлаш, “Электрон ҳукумат” тизимининг марказий маълумотлар базаларини яратиш, улардан фойдаланиш ҳамда сақлаш тартиби, идоралараро электрон ҳамкорлик, электрон давлат хизматларининг ягона реестрини юритиш тартибларини белгилаш айни заруратдир.

2013 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантиришнинг комплекс дастурига мувофиқ ҳаётга жорий қилинадиган “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонун мамлакатимизда АКТ соҳасининг барқарор ривожини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқ-ошкоралигини, уларнинг аҳоли барча қатлами билан ўзаро муносабатида шаффофликни таъминлашда муҳим ўрин тутади.

Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонуни 2015 йил 9 декабрда қабул қилинган. Ушбу қонунда Электрон ҳукуматнинг асосий принциплари этиб қуйидагилар белгилаб қўйилган:

- давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини, тезкорлигини ва шаффофлигини таъминлаш;

- ариза берувчилар учун давлат органлари билан ўзаро мунособатларни электрон ҳукумат доирасида амалга ошириш;

- Давлат органларининг маълумотлар базаларини, ЯИДХ порталини ва ЭДХ ягона реестрини шакллантириш;

- Давлат бошқаруви тизимида «бир дарча» принципини жорий этиш;

- электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторларидан фойдаланиш;

-электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини мунтазам такомиллаштириб бориш;

- ахборот хавфсизлигини таъминлаш.

Электрон ҳукумат” марказий маълумотлар базаларини шакллантириш учун қуйидаги лойиҳалар кўзда тутилган:

- Жисмоний шахслар маълумотлар базасини шакллантириш (ноёб идентификация билан);

Юридик шахслар маълумотлар базасини шакллантириш (ноёб идентификация билан);

Давлат бошқаруви тизимида ягона маълумотлар алмашиш регламенти ва шаклига асосан рўйхатдан ўтиш қўлланмаси ва таснифлагичлари маълумотлар базасини шакллантириш;

Автотранспорт воситалари ҳисоби ва рўйхатга олиш бўйича ягона маълумотлар базасини яратиш.

Маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш меҳанизмини стандарташтириш ҳисобига кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатга олиш ахборот тизимини жорий қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимини яратиш. 

Электрон хукумат тизими лойихалари:

Ягона интерактив давлат хизматлари порталини ривожлантириш;

Хизматни етказиб бериш биллинг тизими билан янада интеграция қилиш ҳисобини олиб реал вақт режимида турли тўловларни амалга ошириш клиринг тизимини ташкил этиш;

«Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашган платформасини яратиш;

«Электрон ҳукумат» тизими маълумотларини қайта ишлаш марказини ташкил қилиш;

«Электрон ҳукумат» барча тизимлари бўйича фойдаланувчиларни таснифлаш ягона тизимини яратиш ва жорий қилиш;

Ягона порталга 600 дан зиёд ташкилотлар уланган

Давлат органларига юбориган 1.3 млн та мурожаатларнинг

фоизи кўриб чиқилган

(2018, сентябрь ҳолатига)

та интерактив давлат хизматлари тақдим этилмоқда

ID.GOV.UZ тизими орқали

ЭРИдан фойдаланган ҳолда;

СМС-тасдиқлаш ёрдамида

фойдаланувчиларни идентификация қилиш

2018 йил 1 январдан Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари ҳузурида фаолият юритувчи Давлат хизматлари марказларига айлантирилди ҳамда уларнинг қуйидаги асосий вазифалари белгиланди:

жисмоний ва юридик шахсларга «ягона дарча» тамойили бўйича, шу жумладан олис жойларга чиққан ҳолда давлат хизматлари кўрсатиш;

давлат хизматлари сервисининг юқори сифати, тезкорлиги, шаффофлиги, қулайлиги ва фойдаланиш имкониятини таъминлаш, мазкур соҳада бюрократия, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларга йўл қўймаслик;

идоралараро ҳамкорликни, энг аввало, давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжат ва ахборотларни тезкорлик билан олишни таъминловчи электрон ҳамкорликни амалга ошириш;

давлат хизматлари кўрсатишда жисмоний ва юридик шахсларга малакали ахборот ва маслаҳат ёрдамларини тақдим этиш;

ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатишда қонун ҳужжатлари ва маъмурий регламентлар талабларига риоя этилишини таъминлаш.

 

 

Алоқа, ахборотлаштириш ва

                                                                              телекоммуникация технологиялари

                                                                                                   соҳасида назорат бўйича

                                                                                          инспекцияси Бухоро вилояти

                                                                                                        ҳудудий инспекцияси

бўлим бошлиғи М.Наврўзова

 

Orqaga Chop Etish  722 |   03-10-2018




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 89
  • Ko`rib chiqilmagan: 50
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

24-08-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 10 ta

navigation