Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Вилоят иқтисодий судларида ҳар жума куни “ТАДБИРКОР КУНИ” этиб белгиланди
Вилоят иқтисодий судларида ҳар жума куни “ТАДБИРКОР КУНИ” этиб белгиланди

Давлатимиз раҳбарининг “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган эзгу ғояси асосида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2019 йил 19 январдаги “Республика судларининг 2018 йилда одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти якунлари ҳамда келгусидаги вазифалари тўғрисида”ги қарори тасдиқланган эди. Унда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий онгини юксалтириш, уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф қилиш мақсадида иқтисодий судлар раҳбарларининг бошқа давлат органлари ва муассасалари билан ҳамкорликда сайёр қабулларни ва учрашувларни ташкил этиш белгиланган.

Мазкур қарор ижроси юзасидан куни кеча Бухоро вилоят иқтисодий судининг ташаббуси билан Бухоро туманидаги “Гала Осиё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи”да сайёр қабул, тадбиркорлар билан учрашув, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича вилоят судлари ва қатор мавзулардаги брифинг ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Б.Исаков, Бухоро вилоят иқтисодий судининг раиси М.Саидов ҳамда туман мутасадди органлари вакиллари ҳамда 200 га яқин тадбиркорлар иштирок этишди.

Учрашувда Республика Олий суди раисининг ўринбосари Бахтиёр Исаков сўзга чиқиб, бугунги кунда судлар олдида турган асосий вазифа халқни ичига кириб бориб, фуқаролар ва тадбиркорларнинг дардини эшитиш ва ечишда амалий ёрдам кўрсатишдан иборат эканлигини алоҳида таъкидлади.

Сайёр учрашувда тадбиркорлар фаолиятидаги мавжуд қийинчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш борасида вилоят ва туманларнинг масъул мутасадди идоралари билан биргаликда тегишли тушунтиришлар берилиб, амалий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, судларга мурожаат қилиш тартиби ҳамда тадбиркорларга қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёз ва преференцияларни тарғиб қилувчи буклетлар тарқатилди.  

Тадбир якунида Бухоро вилоят ҳамда туманлараро иқтисодий судларида ҳафтанинг ҳар жума куни “ТАДБИРКОР КУНИ” этиб белгиланди.

 

Orqaga Chop Etish  654 |   04-02-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 90
  • Ko`rib chiqilmagan: 51
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

14-10-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 2 ta

navigation