Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  “Ўзбекистонда Қозоғистон таълим кунлари”: Бухорода илмий-маърифий тадбир ўтказилди
“Ўзбекистонда Қозоғистон таълим кунлари”: Бухорода илмий-маърифий тадбир ўтказилди

Бухоро шаҳридаги «Ёшлар маркази»да вилоятдаги касб-ҳунар ва халқ таълими муассасалари битирувчилари, институтлар профессор-ўқитувчилари ва кенг жамоатчилик иштирокида “Ўзбекистонда Қозоғистон таълим кунлари” мавзусида илмий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Носиров, Бутунжаҳон Қозоқлар Ассоциацияси вакили К.Садирбаева ва бошқалар Ўзбекистонда 2019 йилнинг «Қозоғистон йили» деб эълон қилингани қозоқ халқига ҳурмат ҳамда юксак эҳтиром рамзи эканлигини қайд этишди.

Вилоят ҳокимлиги ҳамда Бутунжаҳон Қозоқлар Ассоциацияси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Қозоғистон Республикасининг Турон, Қозоғистон Россия халқаро, Қарағанда техника университетлари каби 40дан ортиқ олий таълим муассасаси ўз йўналиш ва ихтисосликлари бўйича ёшларга маълумот беришди.

— Бир теран томирдан сув ичган икки халқнинг кенг ва чуқур маъноли маданияти, урф-одатлари, қадриятлари бир-бирига туташ, ўзаро ҳамоҳанг ва уйғун, — дейди К.Садирбаева. — Биргина “Алпомиш” достонини оладиган бўлсак, унинг ўзбекча ва қозоқча талқинлари бўлиб, иккиси ҳам китобсеварларга мардлик, матонат ҳамда бағрикенглик туйғуларини сингдиради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида”ги қарори икки давлат ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари янги босқичга кўтарилаётганлигининг амалий ифодасидир.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Жанубий Қозоғистон вилоятида 2003 йил асос солинган ўзбек драма театри бугун у ерда истиқомат қилаётган ўзбеклар маънавий-маърифий ҳаётида муҳим ўрин тутади. Улар Қозоғистонда яшовчи ўзбек халқининг маданияти ва урф-одатларини кенг тарғиб қилмоқда. Юртимизда Сейтқул авлиё ҳамда Айтеке Би мақбаралари кўркам ҳолатга келтирилгани Ўзбекистонда миллатлараро бағрикенгликнинг нақадар муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатмоқда. Қолаверса, айни кунда вилоятимизда 8 минг нафарга яқин қозоқлар истиқомат қилишади. 9 та қозоқ тилида ўқитиладиган умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб, бу масканларда 900 нафарга яқин қозоқ миллатига мансуб йигит-қизлар таълим-тарбия олмоқда.

-Юртимизда барча миллат вакилларининг ўз тили, урф-одат ва анъаналарини асраши, ривожлантириши учун тенг имкониятлар яратилган, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси ўринбосари А.Рустамов. –Чунончи, байрам ва миллий маросимлар турли миллат вакиллари иштирокида кенг нишонланмоқда. Маҳаллалар, таълим масканларида миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни тараннум этувчи тадбирлар ўтказилмоқда. Бундай тадбирлар ёш авлодни бағрикенглик тамойиллари асосида тарбиялашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Икки кунлик ташриф якунида меҳмонлар Бухоронинг тарихий манзиллари билан яқиндан танишдилар.

Вилоят ҳокимлиги аппарати матбуот хизмати
Orqaga Chop Etish  241 |   20-05-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 90
  • Ko`rib chiqilmagan: 51
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

14-10-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 3 ta

navigation