Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Навбатдаги “Инвестор куни”да 13 та истиқболли лойиҳа кўриб чиқилди
Навбатдаги “Инвестор куни”да 13 та истиқболли лойиҳа кўриб чиқилди

Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилган топшириқлари ҳамда давлатимиз раҳбарининг  2018 йил 11 сентябрдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан навбатдаги “Инвестор куни” тадбири бўлиб ўтди.

2019-2021 йилларда амалга оширилиши режалаштирилаётган, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик субъектлари учун қулай имконият ва шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратиш, хусусан, чекка ҳудудларда тадбиркорлар фаолиятида инновацион технологияларни жорий этиш масалаларида вилоят салоҳиятини оширишни мақсад қилган тадбирда умумий қиймати 201 млрд 928 млн  сўмга тенг бўлган шундан 11 млн 664 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги 13 та лойиҳанинг тақдимоти ўтказилди.  Лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 765 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Вилоят ҳудудида замонавий меҳмонхоналар, ижтимоий соҳа объектлари, тиббиёт диагностика марказлари барпо этилиши юзасидан ва янги ишлаб чиқариш лойиҳалари, шунингдек, мавжуд инвестицион лойиҳаларда вужудга келган муаммолар, бўш турган объектларни инвестиция киритиш йўли билан самарадорлигини ошириш каби масалалар мутасаддилар томонидан кўриб чиқилди.

 Шу ўринда вилоят ҳокимлиги Бухоро вилоятида фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган салоҳиятли инвесторлар, маҳаллий тадбиркорлар ҳамда инвестицион лойиҳа эгаларини ҳамкорликка таклиф этишини маълум қиламиз.

Вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати
Orqaga Chop Etish  212 |   03-07-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 91
  • Ko`rib chiqilmagan: 52
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

21-11-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 6 ta

navigation