Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  Ёш тадбиркор - элга мададкор
Ёш тадбиркор - элга мададкор

Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, фермерлик соҳасида фаолият кўрсатаётган йигит-қизлар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. “Yoshlar - kelajagimiz” жамғармаси томонидан тақдим этилаётган имтиёзли кредитлар эса бундайлар сафини янада кенгайтирди. Бухоро шаҳрилик Умиджон Муродов шундай ёшлардан бири.

Умиджон Бухоро муҳандислик технология институтини тамомлаб, нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Bakery chef” МЧЖга асос солди.
“Yoshlar - kelajagimiz” жамғармасининг Бухоро шаҳар филиали томонидан тақдим этилган 350 млн сўм миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларига замонавий техникалар сотиб олиб, фаолиятини кенгайтирди.

- Ҳозирда бир кунда ўртача 1000-1500 дона маҳсулот ишлаб чиқаряпмиз. Ҳозирда асосий харидорларимиз таълим муассасалари, турғун савдо шахобчалари ҳисобланади.  Яқин кунлар ичида маҳсулотларимизни республикамизнинг бошқа ҳудудларига ҳам етказиб бериш масалалари бўйича иш олиб боряпмиз.  Айни вақтда 5 нафар ёш хотин-қизни иш билан таъминлаганмиз. Уларга 800 минг сўмдан 1.5 млн сўмгача маош беряпмиз. Режалаштирган ишларимиз амалга ошадиган бўлса, ишчи ўринлари сони яна ўн бештага кўпаяди. Бу шунча оила аниқ даромад манбаига эга бўлади, деганидир,- дейди ёш тадбиркор биз билан суҳбатда.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, жамғарманинг Бухоро шаҳар филиали томонидан Умиджон каби ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, аниқроғи, уларни молиялаштиришга ҳозирги кунга қадар 5 млрдга яқин имтиёзли кредит маблағи йўналтирилди. Жорий ийл якунига қадар бу борадаги ишлар кўлами янада кенгаяди. Давлат дастурининг мақсад-моҳияти ҳам шунда аслида.

Зарнигор Нафетдинова,
Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши матбуот котиби
Orqaga Chop Etish  250 |   19-05-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 90
  • Ko`rib chiqilmagan: 51
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

14-10-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 8 ta

navigation