Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  “Бухоро”нинг аҳволи танг
“Бухоро”нинг аҳволи танг

Очиғи, жорий мавсум бошида Бахтиёр Ашурматовнинг “Бухоро” жамоаси бош мураббийлигига тайинлангани кўпчилик мухлисларни хурсанд қилгани рост. Чунки қўқонлик мутахассис қайси жамоада ишламасин, ўйин борасида ҳам, натижа борасида ҳам етакчилар сафида бўлган. Биргина ўтган мавсумда АГМК (ҳозирда ОКМК) жамоаси билан қўлга киритилган муваффақиятни бир эсланг. Ўшанда Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи финал баҳси олдидан ҳатто мутахассислар ҳам “Пахтакор”нинг ғалабасини тахмин қилишганди. Бироқ якунда олмалиқликлар кубок соҳибига айланишди ва ОЧЛ ўтиш ўйинига йўлланмани қўлга киритишди. Ундан аввал Ашурматов - Бақоев тандемида “Бухоро” жамоасини янги қиёфада кўрдик. Жамоа мухлисларбоп, энг муҳими, ғалабали серияларга бой ўйин намойиш қила бошлаганди ўшанда. Айтаверсак, бу масалада гап кўп... Жорий мавсумда эса Ашурматовнинг “Бухоро” билан “кетмони учмади”. Тўғри, жамоани янгидан шакллантириш, асосан, ёш футболчилар ҳисобига ўйинни қуриш осон иш эмас. Бу жиҳатдан мутахассис бир қатор янги номларни ҳам кашф этиб берди. Масалан, Достон Ибрагимовдай. Бироқ натижа хусусида сўз кетганда лаб тишлаб қоламиз. Ортда қолган 8 турдан сўнг 1 ғалаба, 3 дуранг ва тўрт мағлубият билан бухороликлар тўплар нисбатини ҳисобга олмаганда турнир жадвалида сўнгги поғонани банд этиб туришибди. 8-турда “Сурхон” клубига қарши ўтказилган ўйиндан сўнг эса Бахтиёр Ашурматов ўз лавозимини тарк этишга қарор қилди.

Ҳозирда жамоа навбатдаги турда “Динамо” билан кечадиган ўйинга маҳаллий мураббийлар қўл остида машғулотларни давом эттирмоқда.
Нима бўлганда ҳам, Бахтиёр Ашурматовга “Бухоро” клубидаги хизматлари учун миннатдорлик изҳор этамиз ва унинг бундан кейинги ишларига омад тилаймиз.

Вилоят ҳокимлиги аппарати матбуот хизмати 
Orqaga Chop Etish  251 |   15-05-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 90
  • Ko`rib chiqilmagan: 51
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

14-10-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 2 ta

navigation