Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  127 нафар мутахассис билан уч томонлама шартнома имзоланди
127 нафар мутахассис билан уч томонлама шартнома имзоланди

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини мехназинациялаш муҳандислари институти Бухоро филиалида Карьера куни ўтказилди. Биринчи маротаба ташкиллаштирилаётган тадбирда вилоятдаги 40 яқин иш берувчи корхона ва ташкилотлар олий ўқув юрти битирувчиларига ўз мутахассисликлари бўйича бўш иш ўринларини таклиф этишди. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали республикамиз қишлоқ ва сув хўжалиги соҳалари учун малакали кадрлар тайёрлайди. Жорий ўқув йилида гидромелиорация ҳамда қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультетларини 8 та таълим йўналишида 314 нафар битирувчи тамомлайди. Уларнинг ўз мутахассислиги бўйичаишга жойлашуви муҳим масала.Карьера куни тадбирининг очилиш маросимида сўз олганлар бугун турли мутахассисликлар бўйича олий ўқув юртини тамомлаган ўғил-қизларнинг танлаган йўналишларида ўз фаолиятларини давом эттиришлари соҳалар тараққиётида катта аҳамият касб этишини таъкидлашди. Бунда шу каби тадбирларнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Зеро, иш берувчиларнинг ўзлари кадрлар эҳтиёжи юзасидан унда иштирок этишади. Олий таълим муассасасида яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланган ёшлар ўз олдиларидаги вазифаларни теран англаган ҳолда қатор ютуқларни қўлга киритиб келишмоқда. Президент, Ислом Каримов, Беруний каби номдор стипендиантлар, “Энг ёш ихтирочи” номинацияси бўйича “Йил талабаси” бор институт талабалари орасида. Меҳнат ярмаркаси давомида кўплаб битирувчилар ўз мутахассисликлари бўйича ишга қабул қилинишди. Шу куни 40 яқин корхона ва ташкилотлар томонидан битирувчи талабаларга кўплаб иш ўринлари таклиф этилди ҳамда уч томонлама шартномалар тузилди.

 

Лобар Қиличева

журналист

Orqaga Chop Etish  756 |   08-04-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 89
  • Ko`rib chiqilmagan: 50
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

21-07-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 5 ta

navigation