Buxoro viloyati hokimi
Barnoev O'ktam Isoevich
virtual qabulxonasi

Bosh sahifa /  Yangiliklar /  ҲОКИМ ҚОРАКЎЛДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ
ҲОКИМ ҚОРАКЎЛДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

Вилоят ҳокими Ў. Барноевнинг Қоракўл туманидаги 17 – умумтаълим мактаби боғида навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

- Отам Хайрулла Тожиев мана, бир йилдирки, оғир бетоб, тўшакда,- дейди ўзини Човли маҳалласида яшовчи Аскар Тожиев деб таништирган йигит. - У киши учун ногиронлик аравачаси керак эди. Сайёр қабулга шу масалада ёрдам сўраб келгандим. Муаммо бир лаҳзада ҳал бўлди. Энди у киши кўчага чиқиш, қўни – қўшнилар билан дийдорлашиш имконига эга бўлдилар.

Сайёр қабулга Ваҳм маҳалласида яшовчи кекса педагог Матлаб Очилов ҳам келганди. Уни қишлоқдошлари ҳузурига хурсанд ҳолда кетаётган паллада учратдик.

- Қишлоғимиздаги врачлик пункти ўтган асрнинг 70 – йилларида қурилган, авария ҳолатидаги бинода жойлашган, - дейди у. - Вилоят ҳокимига аҳолини ўйлантириб келаётган бу масалани айтганимдан сўнг  тиббий маскан учун янги бино қуриладиган бўлди. Бундан ташқари, бизда экинзорларни суғориш муаммоси бор. Бетонлаштирилмагани туфайли ҳудуддан оқиб ўтадиган Ваҳм ариғи кўмилиб, яроқсиз аҳволга келди. Ваҳоланки, 500 гектар экин майдони шу ариқдан “сув ичади”. Ҳоким бу муаммони ҳам ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

Гулноза Тангриева – I гуруҳ ногирони. Уй сўраб қилган мурожатидан сўнг вилоят ҳокими томонидан туман марказидан жорий йилнинг ўзида арзон уй-жойлар ажратилиб, унинг бошланғич бадали ҳам тўлаб бериладиган бўлди. Шунингдек, қолган кредитини ўзи ишлаб қоплаши учун фуқарога замонавий тикув машинаси олиб берилди. Матонатли юртдошимизнинг барча истаги амалга ошди.

Вилоят ва туман корхона, ташкилотлари мутасаддилари иштирок этган тадбир давомида 200 нафардан зиёд   фуқаронинг муаммолари ўрганиб чиқилди, улар ечими  бўйича амалий ишларга киришилди. Бир қисм масалалар шу пайтнинг ўзида ҳал этилди.

Истам ИБРОҲИМОВ

Orqaga Chop Etish  358 |   04-04-2019




– Ishonch telefoni

(0-365) 222-22-22

Reglament
– Ishonch telefoniga berilgan baholar
– Ish tartibi

Ish vaqti: 9:00 – 18:00
Tushlik vaqti: 13:00 dan 14:00 gacha
Dam olish kuni: shanba va yakshanba

Reglament
– Viloyat hokimligining umumiy bo`limi

(0-365) 223-68-47

Reglament
search – Qidirish
– Murojaatlar statistikasi
  • Jami murojaatlar: 89
  • Ko`rib chiqilmagan: 50
  • Ko`rib chiqilmoqda: 7
  • Ko`rib chiqilgan: 32

21-07-2019
– Yangiliklarga yozilish
– Ishonch telefon murojaatlar javoblari statistikasi
Jami murojaatlar – 1916.8
Ko'rib chiqilmoqda – 230
Javob berilgan – 1686.8
– Saytni ishlashini baholang
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Buxoro viloyati Xalq qabulxonasida o'tkaziladigan
QABUL KUNLARI
Viloyat Hokimi O'.I.Barnoev Juma va shanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat prokurori B.B.Valiev Seshanba va payshanba kunlari soat 14.00-16.00
Viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i S.H.Aliev Dushanba va chorshanba kunlari soat 14.00-16.00
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Saytda foydalanuvchilar soni: 7 ta

navigation